Guljanoy Naimova navbatdagi oltin medalini qo‘lga kiritdi
Ветнамнинг Дананг шаҳрида пара таеквондо бўйича ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақанинг +65 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Гулжаной Наимова барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди ҳамда ўз ҳисобидаги олтин медаллар сонини яна биттага кўпайтирди.
Спортчимизнинг эришган натижаси билан мураббийлари ва яқинларини ҳамда барча воҳадошларимизни қутлаймиз!
Маълумот учун, Ўзбекистон пара таеквондо терма жамоаси мусобақада 27 давлат терма жамоаси орасида 7 медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати