Расман: 28 июнь Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди
Президент фармонига мувофиқ, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 5 кун дам олинади. Бунда:
28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами;
29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
2 июль (якшанба) – дам олиш куни