Халқ қалбига йўл

Термиз шаҳрининг "Мангузар" маҳалласида яшовчи Нигина опа Рустамова хонадонидаги “ақлли” ҳисоблагич қарздорлиги сабаб ўчиб қолган. Уни қайта ёқиш Нигина опага қийинчилик туғдирган. 1104 ва шаҳар газ таъминоти бўлими ходимларининг кўмаги билан ҳисоблагич қайта ёқиб берилди. Нигина опанинг мурожаати ўз вақтида ҳал этилди. Шунингдек, совуқ ҳаво ҳароратида юзага келаётган авария ҳолатлари ҳам ходимлар томонидан жойида бартараф этилмоқда. Авария ҳолати зудлик билан бартараф этилди. Газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатининг олди олинди.