Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Абдукадировна раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Термиз шаҳридаги Намуна ва Тинчлик маҳаллаларида бўлишди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Абдукадировна раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Термиз шаҳридаги Намуна ва Тинчлик маҳаллаларида бўлишди.

Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр алмашдилар.

Аввал хабар берганимиздек Термиз шаҳридаги барча 37 маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари махсус дастурлаштирилган планшетлар билан таъминланган.

Бугунги кунда фаоллар шу дастурлар орқали барча оилалар ва хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ишларини олиб боришмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзоси Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Абдурашидовна фаолларнинг иш фаолиятларини, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларини доим муҳокама этилиб борилаётганлигини ва президентимиз ишончини оқлаш ва халқни рози қилиш каби вазифалар ҳар биримизнинг асосий мақсадимиз бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.