Конституциявий референдумга тайёргарлик семинар ўқув машғулотлари давом этмоқда

Конституциявий референдумга тайёргарлик семинар ўқув машғулотлари давом этмоқда

Термиз шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида Конституциявий референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари бўйича 13-19-июл кунлари ўтказилиши белгиланган семинар машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ўқув семинар Референдумга доир ўқув жараёнларини амалга ошириш бўйича участка комиссияси аъзоларини тайёрлаш учун ташкил этилган.

Ўтказилаётган машғулотлар давомида иштирокчилар референдумни ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишмоқда.