Сурхондарёлик ўқувчиларга кўкрак нишони топширилди
Термиз шаҳрида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг сурхондарёлик аъзоларига кўкрак нишони ва гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.
Санъат саройи ҳудудидаги «Алпомиш» ҳайкали пойида вилоят маркази ва туманларида жойлашган 6 та мактабдан 6 нафар ҳаракат раҳбари ва 120 нафар аъзоси тақдирлаш маросимида жам бўлди.
Унда Мудофаа вазирлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ офицерлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, Термиз ҳарбий прокурори, вилоят ҳамда Термиз шаҳар ва туман ҳокимликлари, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар нишон эгаларини самимий табриклаб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятларга жавобан, ўқувчилар чуқур билим эгаллаб, Ватанга таянч бўлишига ишонч билдирди.
Кўзларида шижоат ёнган эртамиз эгалари кўкрак нишонларини қабул қилиб олар экан, Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қилишга тантанали равишда ваъда берди.
Тадбир Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Сурхондарё вилояти бошқармасининг спорт техникалари ва кўргазмасига уланиб кетди. Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар томонидан ташкил этилган қўл жанги ҳамда фахрий қоровул шахсий таркибининг саҳна чиқишлари, маданият маркази хонандаларининг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024