ТЕРМИЗ ШАҲРИДА МИЛЛИЙ ФИЛМЛАР ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 9-14 сентябр кунлари Сурхондарё вилоятидаги шаҳар ва туманларда бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, консерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча шаҳримиздаги Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказида ўтказилган тақдимот маросимида кино ижодкорлар аҳоли вакиллари билан учрашиб улар билан суҳбатлашишди.
Тадбир жараёнида Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий ҳаёти ва ижодига бағишланган филм намойиш этилди. Кино ижодкорлар билан бўлган учрашув иштирокчиларга хушкайфият улашди ва ёрқин таассурот қолдирди. Фестивал доирасидаги ижодий учрашувлар, филмлар тақдимоти воҳамизнинг ҳар бир ҳудудида 14 сентябр санасига қадар давом этади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024