Ижтимоий тармоқлар орқали “Термиз шаҳри Катта боғ маҳалласи Навбаҳор кўчасида чиқиндилар тўкилиб ётгани танқид қилинган" мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур ҳолат бўйича масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда Навбаҳор кўчасида яшовчи Н.М исмли фуқаро шахсий уй-жойини қайта таъмир қилаётганлиги ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга чиқариб ташлаганлиги аниқланган.
Шундан сўнг фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд қарори асосида жаримага тортилган ҳамда белгиланмаган жойга тўкилган қурилиш чиқиндилари махсус машиналар ёрдамида олиб чиқиб кетилганлигини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024