Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

30204       0

Ахборот хизмати

       

Термиз шаҳар “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Маънавият сектори” тўғрисида

Давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 16-17 ноябрдаги Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятнинг бири гуруҳ зиёлилари таклифига асосан Сурхондарё тажрибаси асосида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш топшириғи берилган эди. 

Топшириққа асосан Секторни ташкил этиш юзасидан мутасадди раҳбарлар, устоз-мураббийлар, зиёлилар, олимлардан иборат экспертлар гуруҳи шакллантирилиб, “Маънавият сектори” намунавий Низоми, Концепцияси ҳамда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

“Маънавият сектори”нинг қуйи бўғинлари фаолияти йўлга қўйиш мақсадида шаҳарнинг 37 та маҳалласидан “Ўзбекистон” маҳалласи танлаб олиниб, сектор фаолияти намунали йўлга қўйилди.

Маҳалланинг кириш остонасида “Ассалому алайкум, Хуш келибсиз “Ўзбекистон” маҳалласига” ёзуви акс этган махсус стелло жойлаштирилди. Маҳалланинг асосий йўлагида ижтимоий-маънавий мазмундаги тасвирий-тарғибот воситалари ўрнатилиб, унга ҳикматли сўзлар, инсонни гўзал фазилатларга чақирувчи, ота-онани улуғлаш, ватанпарварликни тарғиб этувчи иборалар ўрнатилди.

Шунингдек, кўп қаватли уйларни йўлакларига алоҳида бекатлар ташкил этилди. Ҳар бир бекатга ном берилди. Номланишига қараб ушбу бекатларга ташқи тарғибот материаллари ўрнатилди.

Биринчи бекат, “Бахтли болалик” бекати бўлиб, ушбу бекатда маҳалланинг ёш авлод вакиллари учун, болажонларга ҳос ўйингоҳ, эртак қахрамонлари, ибратли сўзлар ва ташқи тарғибот воситалари ўрнатилди.

Иккинчи бекат, “Ёшлар бекати” ушбу бекатда маҳалла ёшлари учун қулай  шароитлар яратилди. Бекатда ёшларни ватанпарварликка тарғиб этувчи ташқи тарғибот воситалари ва ибратли сўзлар ўрнатилди. Бекатда “Хонадон кутубхонаси”, “Миллий тақинчоқлар” тажриба мактаби, Тикувчилик ва миллий либослар йўналишида маслаҳат марказлари ташкил этилди.

Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида, маҳаллада спорт майдончалар, кўнгилочар бисеткалар ва радиоузл эштиришлари ташкил этилди.

 Учинчи бекат, “Энг ибратли маҳалла” бекати деб номланиб, ушбу бекатда миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ, ҳалоллик, поклик ва озодаликка тарғиб этувчи тарғибот воситалари ўрнатилди. Бекатда маҳалланинг ёш авлод вакилларига Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи махсус майдонча ташкил этилиб, ушбу майдончада ҳафтанинг ҳар шанба куни Йўл ҳаракати бошқармаси ходимлари томонидан амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Маҳалланинг маъмурий биносида. Давлат рамзлари, маҳалла еттилигининг вазифалари, маҳалла харитаси, миллий қадриятлар бурчаги, маҳалла фидойилари ва давлат раҳбарининг соҳага доир иқтибоси ёзилган махсус стендлар ўрнатилди.

“Маънавият сектори” маҳаллада ташкил этилгандан сўнг “Маърифат тарғиботчилар” гуруҳи шакллантирилиб, тарғибот гуруҳи маҳаллада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни қарор топтириш ҳамда муаммоларини ўз вақтида манзилли ўрганиш чораларини кўришга масъул жамоатчилик тузилма сифатида иш бошлади. Сўнг қисқа вақт мобайнида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан:

Маҳаллада жиноятчилик ўтган йилнинг 6 ойлик даврига нисбатан 4 дан 3 га, ажримлар сони 5 тадан 4 га камайишига эришилди.

Маҳаллада профилактика ҳисобида турувчи нотинч-ноқобил оилалар сони 3 тадан 2 тага камайди.

Маҳаллада оила ва таълим ташкилотлари ўртасида маънавий тарбия узвийлиги таъминланди. Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизими яратилди. Маҳалланинг маънавий қиёфаси тубдан ўзгарди.

         Ватан остонаси маҳалладан бошланади. Бунинг учун ислоҳотлар маҳалладан бошланишига замин яратилиши лозим. Маънавият сектори фаолиятининг тизимли йўлга қўйилиши эса халқ розилиги учун манзилли ишлар кўламини оширади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
136 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари