Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида “Айбин–2024” халқаро ҳарбий-Ватанпарварлар йиғини бўлиб ўтди. Халқаро йиғинда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси ҳам иштирок этиб, Россия, Озарбайжон, Қирғиз, Беларус ҳамда мезбон давлат Қозоғистоннинг 42 та жамоаси ўртасида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Эътиборлиси мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган жамоа таркибида Термиз шаҳрининг 13-сонли мактаби ўқувчиси Довутбек Жўраев ҳам иштирок этиб, рекорд натижа билан жамоамизнинг совриндорлар қаторида бўлишга ҳисса қўшди.
Бугун Термиз темир йўл вокзалида Довутбек Жўраев ўқитувчилари, ота-онаси ва яқинлари ҳамда ёшлар, шунингдек, ҳарбийлар ва фахрийлар иштирокида тантанали кутиб олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024