Кўплаб дунё мамлакатларида 72 йилдан буён 1-июн – ёзнинг илк кунида Халқаро болалар кунини нишонлашади. Дам олиш куни бўлмаса ҳам бу кун ҳақиқий болалар байрами ҳисобланади.
1949-йилда Парижда аёлларнинг Халқаро демократик федерацияси конгресси бўлиб ўтди. Бу конгрессда болаларнинг бардамлиги ва бахт-саодатининг кафолати бўлган мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун доимий кураш ҳақидаги шиор янгради.
Урушдан кейинги даврда сайёрамизда яшовчи барча болажонларнинг соғлиқ ва хотиржамлигини сақлаш долзарб муаммога айланиб қолган эди. Шу сабаб 1950-йилдан эътиборан 1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади.
1989-йилда БМТ Бош Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилди. Унда бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашни жорий қилиш тўғрисида ёзилган.
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024