Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17-ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
Бугун Термиз шаҳар 2-секторга қарашли “Шодлик” маҳалласидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ва 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Маънавият сектори” фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий семинар ўтказилди.
Унда Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Ашуров, Термиз давлат университети проректори О.Шофиев, Термиз шаҳар прокуратураси масъуллари, шаҳар “Маънавият ва маърифат кенгаши” аъзолари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, халқ таълими тизими ходимлари ва секторлар масъуллари, маҳалла фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинарда “Маънавият сектори” хонасини жиҳозлаш ва ижро ҳужжатларини юритиш тартиблари, сектор аъзоларининг асосий вазифалари ва уларни амалга оширишнинг самарали усуллари, сектор фаолиятини тизимли йўлга қўйиш учун амалга ошириладиган ишлар ва режалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилиб, иштирокчилар томонидан ўзаро тажриба ва фикр-мулоҳазалар алмашишди.
Амалий семинар якунида барча таълим муассасаларида “Маънавият сектори” фаолиятини намунали тарзда ташкил этиш режалаштирилиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024