“БИР ЗИЁЛИ – БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ” ТАМОЙИЛИ АМАЛДА
Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиб, бу борада давлат дастури қабул қилинди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ҳар бир маҳаллага “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар бириктирилди.
Жумладан, Термиз шаҳридаги барча маҳаллаларга Термиз давлат университети ва Тошкент Тиббиёт академияси Термиз филиалининг профессор-ўқитувчилари маънавий ҳомий этиб бириктирилган. Бугун, Термиз шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Термиз давлат университети ва шаҳардаги маҳаллалар билан ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган вазифалар ва келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024