НAВБAТДAГИ СЕССИЙA БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок етишди.
Сессия кун тартибига кўра, Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ва сифат самарадорлигини ошириш аҳволи, 2021-йил январ-сентабр ойларида аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи, Термиз шаҳар адлия бўлими бошлиғи A.Жабборовнинг шаҳар даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2021-йилнинг ИИИ чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 7-мартдаги ПҚ-4231-сонли қарорининг шаҳардаги ижроси ҳақидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сессия давомида кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024