19 / 05 / 22
Термиз шаҳрида биологик фаол қўшимча маҳсулотлар нусхасини ишлаб чиқариб сотаётган яширин цех аниқланди
Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.М. харидор Ж.га 86 дона “Al Hadaya” (150 минг сўмдан) ва 100 дона “Андрогард” (250 минг сўмдан) номли маҳсулотлар нусхаларини фирибгарлик йўли билан 40 млн сўмга сотган вақтида ушланган (https://t.me/Department_uz/2433).
Фуқаронинг “Каттабоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда яширин цех ташкил этгани аниқланиб, 152 турдаги ҳар хил ёғ маҳсулотлари, бўш идишлар, ёрлиқлар ишлаб чиқаришда фойдаланилган ноутбук ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 168-моддаси (фирибгарлик), 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024