ТЕРМИЗ ШАҲРИНИНГ 2022 ЙИЛ 1 ЧОРАГИДАГИ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Мамлакатимизда бугунги кунда юз бераётган ўзгаришлар, айниқса иқтисодиётимизнинг ривожланиш кўрсаткичлари ҳар биримизга алоҳида қувонч бағишлайди. Жорий йилда хам юксак ўсиш суръатлари кўзда тутиляпти.
Маълумки, истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда хунармандчилик соҳаларида нафақат иқтисодиётимизнинг етакчи бўғини, балки давлатимиз ва жамиятимиз ривожида ҳал қилувчи аҳамиятига эга бўлган асосий кучга айланди.
Aйниқса бозорни импорт ўрнини босувчи маҳсулот ҳамда хизматлар билан тўлдириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлашда тадбиркорларимизнинг ҳиссаси салмоқли бўлмоқда. Бугунги кунда шаҳарда фаолият юритаётган кичик бизнес субектларини ривожланиши ялпи ички махсулотни шакллантиришдаги улушининг ўсиб бориши бунга асос бўлади.
Ўз навбатида тадбиркорлар изланувчанлиги туфайли аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, даромадини кўпайтиришда етакчи кучга айланди. Шаҳримизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар томонидан савдо, саноат, хизмат соҳаларида бўлаётган янгиланишлар фикримизнинг яққол тасдиғидир.
Термиз шаҳримизда 2022 йил 3 ой якунида саноат маҳсулотлари 101,4 % га, қурилиш пудрат ишлари 114.8 % га, хизматлар 117,8 % га, савдо 111,9 % га, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 100,3 % га бажарилган бўлсада, бу кўрсаткичларнинг асосий улуши тадбиркорлик субъектларига тўғри келмоқда.
Тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Термиз шахар статистика бўлими томонидан ҳар ойнинг иккинчи тўртинчи жума кунлари “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилиб, унда кичик бизнес субектларига ҳамда фермер хўжаликлари томонидан электрон ҳисоботларини топшириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг тадбиркорлар учун қабул қилинган янги Фармонлари, Қарорлари ва ундаги имкониятлар тўғрисида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Қисқача айтганда, Термиз шаҳримиз тадбиркорлари иқтисодиётимиз равнақи, ҳалқимиз турмуш даражасини ошишига ўз куч-қудратини сарф қилишдан ва меҳнат самарасини оширишдан тўхтамайди.
Термиз шаҳар статистика бўлими
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024