Бугун барча музейлар ташрифчилар учун бепул хизмат кўрсатади
18 май – Халқаро музейлар куни бўлиб, у 1977 йилдан бери нишонлаб келинади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 100 дан ортиқ музей фаолият юритади. Улар орасида Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Термиз архология музейи ҳамда Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи энг машҳурлари ҳисобланади.
Бугун ушбу музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.
Тарих ва бугунни бевосита боғлаб турувчи, инсониятнинг ибтидосидан то бугунги кунигача тилсиз ҳикоя қилувчи хотираларни ўзида асраб келаётган ушбу музейларимиз экспозицияси билан танишиш учун ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг!
Маълумот учун, қонунчиликка кўра, ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар музей ашёлари ва коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024