Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

672723       0

Янгилик ва эълонлар

       

Термиз шаҳрида “Очиқ буджет” ахборот портали орқали 2021 йилда еришилган натижалар тўғрисида

Бугунги кунда фуқароларнинг давлат буджети маблағларининг сарфланиш жараёнида иштирок етиши ва маблағларни йўналтиришда ўз фикрларини ва таклифларини билдириш имконияти яратилганидан шаҳримиз аҳолиси томонидан билдирилаётган ташаббуслар ва овоз бериш жараёнида фаол иштирок етмоқдалар.
Муҳтарам юртбошимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан - 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар буджетлари қўшимча маблағларининг енг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириши белгиланди;
2022 йил 1 январидан еътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли буджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни босқичма-босқич жорий етиш мақулланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил
22 апрелдаги “Маҳаллий буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида” КҚ-213-ИВ сонли ва Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг 2021 йил 27 майдаги “Термиз шаҳар маҳаллий буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида” 200/ВИ-30-сонли Қарорларига асосан шаҳар буджетининг тегишли маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун шаҳар ҳокимликларида буджет ташкилотларининг буджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағи очилди ва ушбу ҳисобварағга қўшимча маблағлар ҳисобидан 1031,0 млн.сўм маблағ шаклланди.
Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 01 июлдан – 31 июлга қадар “опенбудгет.уз” портали орқали таклиф киритиш жараёни амалга оширилди, шаҳримиздаги фуқаролари томонидан жами 147 та ташаббуслар “Очиқ буджет” ахборот порталига киритилди;
Кўриб чиқиш жараёни 01 августдан – 12 августга қадар давом етди, шаҳар ҳокими ўринбосари ишчи комиссия раҳбарининг 2021 йил 10 августдаги
“Термиз шаҳрида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ буджет” ахборот порталида шаклланган тадбирларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва хулоса бериш тўғрисида”ги
03-03/21-сонли йиғилиш баёнига асосан 120 та ташаббуслар тасдиқланди ва 27 та ташаббус рад етилди;
Овоз бериш жараёни 13 августдан – 02 сентабр кунига қадар 20 кун давомида овоз бериш жараёни давом етди, фуқаролар томонидан 30 та ташаббусга жами 3604 та овозлар берилган бўлиб, енг кўп овоз тўплаган 8 та ташаббус ғолиб деб топилди, Жумладан:
1-ўрин: Термиз шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги Спорт иншоотининг том қисмини таъмирлаш ва вентиляция тизимини янгидан ўрнатиш (таклиф рақами ИД: 1200300011) учун (155,0 млн.сўм)– 568 та овоз;
2-ўрин: Термиз шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби кириш қисмини таъмирлаш (таклиф рақами ИД: 1200300072) учун (170,0 млн.сўм) – 458 та овоз;
3-ўрин : Термиз шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг бутун том қисмини қайта ремонт қилиш (таклиф рақами ИД: 1200300102) учун
(250,0 млн.сўм) – 361 та овоз;
4-ўрин: Термиз шаҳар “A.Жомий” МФЙга янги бино қуриш (таклиф рақами ИД: 1200300024) учун (100,0 млн.сўм) – 283 та овоз;
5-ўрин: Термиз шаҳридаги Ободонлаштириш балансидаги техникаларга янги замонавий еҳтиёт қисмлар билан жиҳозлашни ташкил етиш (таклиф рақами
ИД: 1200300115) жами 262 та овоз тўплаган бўлса-да, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига йўлланган 2021-йил 10-сентабрдаги 02-01/150-сон хат билан Давлат дастури доирасига киритилганлиги сабабли, мазкур таклифга “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасидан маблағ ажратилмади.
6-ўрин: Термиз шаҳридаги “Ески шаҳар” МФЙга янги бино қуриш (таклиф рақами ИД: 1200300008) учун (100,0 млн.сўм) – 256 та овоз;
7-ўрин: Термиз шаҳрининг Ислом Каримов ва Истиқлол кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (таклиф рақами ИД: 1200300009) учун (100,0 млн.сўм) – 235 та овоз;
8-ўрин: Термиз шаҳридаги “Шодлик” МФЙга ҳуқуқ-тарғибот маскани қуриш (таклиф рақами ИД:1200300016) учун (50,0 млн.сўм) – 213 та овоз;
9-ўрин: Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” МФЙга ҳуқуқ-тарғибот маскани қуриш (таклиф рақами ИД:1200300012) учун (106,0 млн.сўм) – 209 та овозлар тўплаб ғолиб деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентабрдаги ““Очиқ буджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўрисида” ПҚ-5250-сонли Қарорининг 1-иловасига мувофиқ Термиз шаҳрига Ўзбекистон Республикаси республика буджетидан қўшимча равишда 500,0 млн.сўм маблағ ажратилди.
Ушбу маблағлар Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг 2021 йил
06-октабрдаги “Термиз шаҳрида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ буджет” порталида овоз бериш жараёнлари якунланиб, енг кўп овоз олган таклифлар кетма-кетлигини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22-сентабрдаги ПҚ-5250-сонли Қарорига асосан молиялаштириш ҳақида” ВИ-36-45-8-121-К/21-сонли Қарорига асосан, Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича шаҳар ишчи комиссияси томонидан Термиз шаҳрида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ будгет” ахборот портали орқали ўтказилган овоз бериш жараёнлари якунларига кўра, енг кўп овоз тўплаган 6 та таклиф ташаббускорлари кетма-кетлиги ғолиб деб топилди, Жумладан:
1-ўрин: Термиз шаҳар 5-сон оилавий поликлиникасини тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш (150,0млн.сўм) – 190 та овоз;
2-ўрин: Термиз шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш (80,0 млн.сўм) – 118 та овоз;
3-ўрин: Термиз шаҳар 2-Болалар мусиқа мактабига мебел жиҳозларини олиш (40,0 млн.сўм) – 100 та овоз;
4-ўрин: Термиз шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 10-сонли умумий ўрта таълим мактабини замонавий мебел билан таъминлаш (20,0 млн.сўм) –
92 та овоз;
5-ўрин: Термиз шаҳридаги Маданият уйига янги ҳожатхона қуриш
(90,0 млн.сўм) – 72 та овоз;
6-ўрин: Термиз шаҳар 11-сон умумий ўрта та`лим мактабига болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бўш турган синфхоналарни замонавий таъмирлаб жиҳозлаш (120,0 млн.сўм) – 59 та овозлар билан ғолиб деб топилган ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағидан тўлиқ молиялаштирилиб берилган бўлиб, буюртмачи ташкилотлар томонидан молиялаштирилган маблағлар доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Термиз шаҳрида 2022 йилнинг 01 январ холатига жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган, шаҳар буджетининг қўшимча маблағларидан 1 037 961,0 минг сўм “Фуқаролар ташаббуси жамғармасига” шаклланди.


Термиз шаҳар Молия
бўлими ходими: Бўрийев Фарҳоджон Закиржонович


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари