МУҲОКАМА ВА ТАКЛИФ УЧУН
Барчаларингизга маълумки Ҳурматли Президентимизнинг оқилона сиёсатлари туфайли барча соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам сўнги 5 йил ичида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилди.
Амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда бугунги кунда таълим соҳаси янги босқичга кўтарилди.
Жумладан, жорий йилнинг 3-февраль куни Муҳтарам Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш, масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Ф-22-сон Фармойиши тасдиқланди.
Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари, педагог кадрлар, ўқувчиларнинг ота-оналари, малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича йиллик худудий дастурни ишлаб чиқилиб, муҳокама қилиш учун шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.
Қадрли ҳамшаҳарлар, азиз устоз-мураббийлар ва ота-оналар!
Сизлар томонингиздан билдириладиган таклиф, мулоҳаза ва фикрларингиз инобатга олиниб, шаҳар дастури ишлаб чиқилишини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024
2 comments