Термиз шаҳридаги бир гуруҳ ёшлар иштирокида саёҳатлар ташкил этилди
Термиз шаҳар 9- Сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" давлат дастури доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш бўйича ташкил етилган диққатга сазовор жойларга саёҳат уюштирилди.
Саёҳатга 9-"В","Г" синф ўқувчилари мактаб психологи Нодира Худойназарова билан биргаликда “ЗИФ ТЕКСТИЛ” комбинатига боришди.
Шунингдек, шаҳримиздаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Термиз шаҳар ҳокимлиги режаси асосида "Aдиб Собир Термизий" номидаги Сурхондарё вилоят Aхборот-кутубхона марказига саёҳат уюштирилди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган ушбу саёҳат ёшларда катта қизиқиш уйғотиб, уларнинг қувончига-қувонч қўшди.