Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 10 апрель куни имзоланган “Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 21 октябрь Ўзбек тили байрами сифатида нишонланади.
📌 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унга асосан, ўзбек тили – Ўзбекистон Республикасида ягона давлат тили сифатида тан олинган. Мазкур қонун 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган.
👬 Бугунги кунда дунё бўйича 50 млн нафардан кўпроқ одам ўзбек тилида сўзлашади.
✅ Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасига кўра, фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.