Сурхондарёда "ҳоким ёрдамчиси" лавозимига номзодлар сараланмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида айтилганидек, келаси йил 1 январдан мамлакатимиздаги 9 минг 259 та маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди.
Айни вақтда ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги мавжуд 721 та маҳалланинг салоҳияти ва муаммолари ўрганилиб, улар учун энг муносиб номзодлар сараланмоқда.
Бугун Қизириқ тумани ҳокимлигида “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тумандаги 31 та маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ташкил этилаётган “ҳоким ёрдамчиси” лавозими учун номзодлар суҳбатдан ўтказилди.
Маълумот учун, шу кунгача Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Бандихон, Музработ, Қизириқ туман ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари ва танлаб олинган номзодлар учун амалий семинарлар ўтказилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024