Давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 16-17-ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифида берган топшириғига асосан, “Термиз” магистрал қувурига параллел равишда 46,5 км узунликдаги “Термиз-2” магистрал қувурини қуриш лойиҳасининг 31 км қисми ишга туширилмоқда. Натижада Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ ва Шеробод туманларини табиий газ билан таъминлаш яхшиланади.
Шу муносабат билан жорий йил 8-январ куни соат 8:00 дан 18:00 гача Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Музработ ва Қумқўрғон туманларидаги барча истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади. Мазкур ишлар келгусида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда саноат тармоқларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганлигини билдирган ҳолда, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Тармоқлардаги модернизация ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024