Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

755662       0

Янгилик ва эълонлар

       

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИДA 2023-ЙИЛДA AҲОЛИНИ РЎЙХAТГA ОЛИШГA ТAЙЁРГAРЛИК КЎРИШ ВA УНИ ЎТКAЗИШ ЧОРA-ТAДБИРЛAРИ ТЎҒРИСИДA

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини рўйхатга олиш туғирисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадиди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.
Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси Рўйхатга олиш бўлими тамонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда;
Йер ресурслари ва Давлат кадастр бошқармаси, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасининг ходимлари билан биргаликда маҳалла ҳцдцдидаги аҳоли пунктлари кесимида жойларга чиқган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўрилмокда.
2023 йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича аҳолини хабардор қилиш мақсадида Маҳалла бошқа ташкилотларда учрашув ва ўқув семинарлар ташкил етилиб тарғибот ишлари амалга ошириб борилмокда.
Бир сўз билан айтганда, аҳолини рўйхатга олиш Ўзбекистоннинг янги, мукаммал кадастр харитаси ёки республикамизнинг ҳар бир вилоят, туман ва шаҳри, маҳалласи-ю кўчаси, ҳатто енг чекка қишлоқ ва овулларга тааллуқли бўлган барча маълумотларни ўзида акс еттирган ягона ахборот базаси яратилишини таъминлайди.
Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар ҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади.Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади.Улар нафақат республика, балки Йер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.
БМТ дунё мамлакатларига фуқаролар билан юзага келадиган бир қатор ижтимоий муаммоларнинг йечими ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг демографик кўрсаткичлар билан мутаносиб равишда ўсиб боришини таъминлаш учун ҳар ўн йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия етади.Юртимизда мустақилликдан сўнг кенг кўламда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Шу боис, мамлакатимизда илк бор 2023 йилда ўтказилиши кўзда тутилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига айни пайтда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Аҳолини рўйхатга олиш мамлакат ҳудудида миллати, елатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъи назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур йирик ижтимоий тадбир орқали, биринчи навбатда, жами аҳолининг сони, фуқаролиги, никоҳ ҳолати яъни расмий никоҳ, норасмий никоҳ ёки ерта никоҳ, одамларимизнинг таълим даражаси (ўрта, ўрта махсус ёки олий), яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони,уй хўжалинининг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда йетарлича мавжуд бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шаҳарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади.

Юртимизда ҳам 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилнинг 1-25 ноябрь кунларига кўчирилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан мустаҳкамланди. Шунингдек, мазкур қарор билан 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари