Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

514581       0

Янгилик ва эълонлар

       

Жазо тайинлашнинг умумий асослари

Жиноят қонунида қандай ижтимоий хавфли, ҳуқуққа хилоф ва айбли қилмишларнинг жиноят эканлигини аниқланиб, уларнинг яна бир асосий белги сифатида жазога сазоворлиги кўрсатилган. Жиноят қонунида жиноят учун жазо белгиланмаганида, қонун жамият, давлат ва унинг фуқаролари учун зарарли бўлган хатти-ҳаракатларнинг оддий саноғидан иборат бўлиб қоларди, холос.

Жазонинг ижтимоий-сиёсий моҳияти давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш сиёсатига, мазкур сиёсат эса жамиятдаги ҳуқуқий мафкура, сиёсий, иқтисодий, маданий, ахлоқий ва бошқа нуфузли қарашларга ва тасаввурларга боғлиқдир.

Жиноий жавобгарликни амалга оширишнинг кенг тарқалган шакли сифатида жазони қонунда белгиланганидек таҳлил этиш жазонинг аломатлари ва моҳиятини назарий тушуниш мақсадга мувофиқлик доирасида вужудга келади, деб хулоса қилиш имконини беради. Турли ҳуқуқий тизимларда жазонинг нима эканлиги тўғрисидаги масалага икки нуқтаи-назардан ёндашилади. Жазони содир этилган жиноят учун қасос, ўч олиш деб шарҳлайдиган ҳуқуқий тизимлар қасоскорлик назариясига асосланади. Жазони жиноятнинг олдиндани олиш, тўхтатиб қолиш омили деб тушунтирадиган ҳуқуқ мактаблари эса мақсадга мувофиқлик назариясига асосланадилар. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунида жазонинг моҳиятига жиноятчиликка қарши кураш воситаларидан, лекин бош восита деб эмас, балки ёрдамчи восита деб ёндашувида намоён бўлади. Бу қоида Жиноят кодекси 2-моддасида мустаҳкамланган.

Биринчидан, жазо жиноят қонунида белгиланган давлатнинг мажбурлов чорасидир. Жиноят қонунининг ягона манбаи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўлганлиги боис жиноий жазодек мажбурлов чораси Жиноят кодексида бошқа бирон-бир ҳужжатда белгиланмаслиги лозим.

Иккинчидан, жазо оммага таъсир этиш хусусиятига эга бўлган чорадир. Жазо давлатнинг шахс, жамият ва давлат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қабул қилган қонунида белгиланган тақиқларни бузиш, йўл-йўриқларини бажармасликдан иборат муайян шахснинг жиноий хулқ-атворига қарши қаратилган мажбурий жавоб чорасидир.

Давлатнинг нормал фаолиятини таъминлайдиган мазкур қонуннинг асосий ижтимоий вазифаси бутун жамият учун энг муҳим ва қимматли бўлган ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилишдан иборатдир. Шу боис жиноят содир этишда айбдор шахсларга нисбатан давлат томонидан қўлланиладиган жазо жамиятимиз аъзолари бўлган барча фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилади.

Учинчидан, жазо – Ўзбекистон Республикаси судлов тизимининг таркибий қисми – суднинг ҳукми билан жиноят содир этишда айбдор ҳисобланган шахсга нисбатан қўлланиладиган чорасидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106-моддасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади, деб ёзилган. Конституциянинг 26-моддасида эса жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор хисобанмайди, деб таъкидланади. Шундан келиб чиқиб, шахс фақат суднинг айблов ҳукми билан, айбдор деб топилиши мумкин; мазкур ҳукмнинг оқибати сифатида унга жазо қўлланиши керак.

Жазо тайинлашнинг умумий асослари, энг аввало, жиноят содир этишда қонуннинг принциплари билан боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида «Қилмишда жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт» , -дейилади.


                            Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича

                            судлов ҳайъати судя катта ёрдамчиси Ж.Убайдуллаев


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари