Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

728472       0

Янгилик ва эълонлар

       

Хотин-қизларни ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш долзарб масала
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамаси томонидан 2021 йил
8 январ куни "Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2-сонли қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор билан Хотин-қизлар муаммоларини "Aёллар дафтари"ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал етиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ватинчалик тартиб тасдиқланган бо`либ, унга кўра, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай "Aёллар дафтари"га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни киритиш белгиланган:
- ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар;
- боқувчисини йўқотган еҳтиёжманд хотин-қизлар;
- ижтимоий ёрдамга муҳтож И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
- уй-жойини таъмирлашга муҳтож И гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
- нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
- қарамоғида бир ёки ундан ортиқ И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
- тиббий ҳимояга муҳтож еҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, йетарли дамромад манбаига ега бўлмаганлар);
- ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;
- психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).
Ҳозирги кунга қадар "Aёллар дафтари" қуйидаги тартибда юритилмоқда:
- хотин-қизларнинг муаммолари, еҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳар ярим йил биринчи ойининг дастлабки о`н беш кунида уйма-уй юриб ўрганади;
- хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланиб, аниқланган муаммолар уч кундан ошмаган муддатда хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади. бир кун муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилиб, уч кун муддатда анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади;
- "Aёллар дафтари"га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф етишга қаратилган "Йўл харитаси" лойиҳаси етти кундан ошмаган муддатда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига киритилади;
- Тасдиқланган рўйхатлар уч кундан ошмаган муддатда Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилиб, шу асосда вақтинчалик тартибда белгиланган хизматлар кўрсатилади.
Жорий йилнинг биринчи ярими давомида Термиз шаҳрида истиқомат қилаётган 23 964 нафар хотин-қизлар уйма-уй юриб ўрганилган, уларнинг муаммолар шахсий индивидуал анкеталарга киритилиб, анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилган ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланаган ҳамда 3639 нафар аёлларга амалий ёрдам ко`рсатилган.
Қайд етилганлардан ҳулоса қилиш мумкинки, аёлларнинг жамиятдаги о`рнини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал етиш долзарб масала ҳисобланади, уларга амалий ва ҳуқуқ ёрдам ко`рсатилгани сабабли ко`плаб хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланди ва яхшиланиб бормоқда.

Термиз туманлараро иқтисодий суди раиси Жумайев Диёр Бозорович


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари