Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

575936       0

Янгилик ва эълонлар

       

Корхоналар va ташкилотлар тўғрисидаги
маълумотларни олиш янада осонлаштирилди

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022- йил 28 сентябрдаги 539-сон қарори bilan Корхоналар va ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш va унинг асосида давлат хизматини кўрсатиш соҳасида бир қатор янгиликлар жорий этилди.

Корхона va ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш хизмати шу кунга қадар анъанавий шаклда (амалда 15 кунда), яъни фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан шартнома тузиш орқали кўрсатилар эди.

Мазкур қарор билан, икки ой муддатда маълумотларни инсон омили аралашувисиз давлат хизматлари марказлари va Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн режимда олиш имконияти яратилади.

Шунингдек, корхона va ташкилотлар тўғрисида олиш мумкин бўлган маълумотлар рўйхати
8 тадан 16 турга кўпайтирилди.

Шу bilan бирга, Давлат статистика қўмитасининг веб-сайти орқали корхона va ташкилотнинг СТИР кодини киритган ҳолда реал вақт режимида юридик шахс тўғрисида бепул маълумотлар олишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди.

Бундан ташқари, юридик шахснинг асосий фаолият тури va унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда – йиллик статистика ҳисоботи bilan бир қаторда рўйхатдан ўтказувчи органлар, жумладан Давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги ҳолларда ўзгартириш белгиланди:

юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури (ИФУТ) кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда;

юридик шахс фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли bilan қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда faoliyati тикланганда;

юридик шахс қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда;

юридик шахс маълум фаолиятни амалга ошириш bo‘yicha лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда.

Юқорида санаб ўтилган ислоҳотлар:

- маълумотларни реал вақт режимида шакллантириш va уларни электрон шаклда қисқа муддатда юклаб олиш имкониятини яратиш орқали амалдаги маълумотларнинг оммабоплиги va фойдаланувчилар қамровини оширишга эришилади;

- маълумотларни олиш тартиби осонлаштирилади, ортиқча қоғозбозлик va оворагарчиликларни олди олинади ҳамда маълумотларни олиш uchun шартномани расмийлаштириш va банклар орқали тўловларни амалга ошириш амалиётидан воз кечилади.

Бундан ташқари, тақдим этилаётган маълумотларнинг шаффофлиги va очиқлигини таъминлаш bo‘yicha амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давлат органларида юз бериши мумкин бўлган коррупциявий омилларни бартараф этишга хизмат қилади.

 

Термиз shahar статистика бўлими бошлиғи Ю. Турдиев


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари