Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

586339       0

Янгилик ва эълонлар

       

Конституция - ҳақиқий ҳаёт қомусига айланди

Мусталликнинг илк йилларида яъни, 1992-йил 8-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.
Шунингдек, Конституция қабул қилинган кун яъни, 8-декабрь куни мамлакатимизда ҳар йили нишонланадиган умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Конституция ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоқда.
Конституция шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.
Асосий қонунимизда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланган.
Суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши каби муҳим норманинг мустаҳкамлаб қўйилиши, ўз навбатида, суд ҳокимиятининг Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимига мансублигини ҳамда унинг амалда мустақил ва эркин фаолият кўрсатишини кафолатлади.
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш борасида жиддий қадамлар ташланди. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири - инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, асоссиз жиноий таъқиб ва шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқлари самарали муҳофаза этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Зеро, ҳар бир демократик давлатда суд тизими инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган механизмнинг асосини ташкил қилади. Судлар бугунги кунда адолат қўрғони сифатида қонун устуворлигини таъминламоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида вилоятимизда 33 шахсга нисбатан оқлов ҳукмларининг чиқарилгани ҳам инсонпарварликнинг ёрқин ифодасидир.
Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, бугунги кунга келиб халқимиз эришган улкан ютуқларга яна бир бор назар ташлар эканмиз, мазкур ютуқларнинг фундаментал асоси ва ҳуқуқий негизини Асосий Қомусимиз ташкил этишини кўриш мумкин.
Ўтган йиллар давомида инсон манфаатларини муҳофазалашга қаратилган миллий қонунчилик тизими яратилгани ва изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани самараси бугун юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг муносиб ҳаёт кечиришида, аҳоли фаровонлиги ва жамиятимиз барқарорлиги мисолида кузатиш мумкин.
Айниқса, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан тенг муҳофаза этилиши кафолатланганлиги жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтиришнинг муҳим омили сифатида намоён бўлмоқда.
Мухтасар айтганда, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи Асосий қомусимиз юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, оила тақдирида, уларнинг бугунги ҳаёти, эртанги келажагини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу боис Ўзбекистон Конституцияси ҳалқимизда ватанпарварлик туйғуларини тарбиялайди, давлатимиз рамзи бўлмиш Ўзбекистон мадҳияси, байроғи ва гербида ўз ифодасини топган бахт саодат сари етаклайди.

 

Сурхондарё вилоят суди судьяси З.Э.Мавлонов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари