Термиз шаҳридаги маҳаллаларда ички йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда
Шаҳримизда оғир ҳудуд тоифасига киритилган маҳаллларда мавжуд ички йўлларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, тошлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунгача 7 та маҳаллада 10 километрдан ортиқ ички йўлларда тошлаш ишлари амалга оширилди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги кўмагида Ободонлаштириш бошқармаси ва Йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари томонидан маҳаллалардаги ички йўлларга тупроқ-шағал аралашмасини тўшаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар “Намуна”, “Байналминал”, “Мангузар” ва “Тинчлик” маҳаллаларида ички йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда “Паттакесар” ва “Алишер Навоий” маҳаллаларида йўлсозлар томонидан ишлар давом эттирилмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024