ЎТТИЗ ЙИЛЛИК МУАММОЛАР ҲАЛ БЎЛМОҚДА
Айни кунларда Термиз шаҳридаги “Паттакесар” маҳалласида йўлларни асфальтлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Мазкур “Паттакесар” маҳалласи 2020 йилда Термиз тумани ҳудудидан Термиз шаҳар ҳудудига ўтказилган. Ушбу маҳалладаги йўлларга шу вақтга қадар асфальт ётқизилмаган бўлиб, бундан 3 ой олдин Термиз шаҳар ҳудудидаги оғир маҳаллаларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида кўчаларни тошлаш ишлари амалга оширилган эди.
Ҳозирги кунда маҳалламизда 2,8 км узунликдаги “Гулобод”, “Алишер Навоий”, “ат-Термизий” ва “Чегарачи” кўчаларимизда асфальтлаш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу ишларга биз маҳалла ёшлари ҳам муносиб ҳиссамизни қўшиб келмоқдамиз. Аҳоли турмуш тарзи учун муҳим маданий-маиший шароитларни яхшилаш учун зарур маблағ ажратишда “Очиқ бюждет”, “Ташаббусли бюджет” тамойиллари ҳаётга тадбиқ этилгани айни муддао бўлди. Кўчаларимизни асфальтлаш борасида билдирган таклифимиз “Очиқ бюджет” платформаси ва “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида энг кўп овоз олди – дейди “Паттакесар” маҳалласи Ёшлар етакчиси Эркин Далиев.
- Ёзда чанг-тўзон, қишда тўпиққача лой кўчаларимизда бугун амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига кўпнинг ҳаваси келади. Ўттиз йилдирки, ички йўлларни асфальтлаш ечиб бўлмас масалалардан эди. Орзуларимиз ушалди. Обод бўлаётган кўчалар қишлоғимиз аҳолиси қалбига ўзгача қувонч, шодлик олиб келди, одамларимиз кайфияти, руҳиятини кўтарди - дейди маҳалла нуронийси Абдуназар Маматов.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024