Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

762454       0

Тадбирлар

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга қилган ташрифлари давомида белгиланган вазифалар ижроси аҳоли орасида тарғиб қилинди
Бугун, 11 июнь куни шаҳар ҳудудидаги Санъат саройи биносида Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши котибияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 1-2-июнь кунларида Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифалар, дастурлар ва бошқа масалалар бўйича вилоят Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги №09-01/380-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида белгилаб берилган иш-режа асосида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари томонидан тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирга шаҳардаги депутатлар, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, ёшлар, аёллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жалб қилиниб, 260 нафар киши қамраб олинди. Тадбирни Термиз шаҳар 4-сектор раҳбари, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Худайбердиев Мадамин Аманович очиб берди. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари Қобулова Мавлуда Умаржоновна томонидан Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда белгиланган вазифалар хусусида маъруза қилинди. Тадбирда “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтарларига киритилган оилалар билан олиб бориладиган вазифалар бўйича Термиз шаҳридаги 4-сектор масъул котиби Мухамадиев Нурали Рахматовичнинг маърузаси тингланди. Очиқ мулоқот жараёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Йиғилиш якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, тегишли жавобларни олишди. Тарғибот тадбири жуда кўтаринки, қизғин тарзда ўтди.

   


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
74 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари