18 / 05 / 22
Термиз археология музейида 40 мингдан ортиқ археологик топилма ва қадимий буюмлар тўпланган.
Халқаро музейлар кунида Термиз археология музейида ҳам очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.
2001 йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги шарафига ташкил қилинган Термиз археологик музейи мамлакатнинг асосий музейларидан бири ҳисобланади.
Бу ерда 40 мингдан ортиқ археологик топилма ва қадимий буюмлар тўпланган. Маҳаллий кутубхонада 17 мингдан ортиқ китоб, шу жумладан, кўп тилларда ёзилган қадимий асарлар мавжуд.
Музейда тош ҳовуз, ҳайкаллар, кулолчилик буюмлари каби сопол идишлар ҳамда минтақа тарихидаги турли даврларга оид 20 та археологик ёдгорликларни, ноёб буюмларни кўриш мумкин.
Музейнинг асосий залларига ташриф буюриб, Кушон империясининг тарихи, Эллинлар маданияти, қадимги Бақтрия, тош ва бронза асрлари, Шимолий Тохаристон маданиятига оид қимматли маълумотларга эга бўлиш мумкин. Шунингдек, бу ерда қадимий буюмларни тиклаш устахонаси ҳам мавжуд.
Тадбир муносабати билан музейга ташриф буюрган меҳмонлар учун “Темурийлар даврининг йигирма минглик хазинаси” номли кўргазмаси намойиш этилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024