18 / 05 / 22
Термиз шаҳрида 18 май куни 4 та маҳалла фуқаролар йиғинида раис (оқсоқол) сайлови бўлиб ўтади
Термиз шаҳрида жорий йил 16 май кунидан бошланган сайловлар ҳозирги кунга қадар 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди. Сайловлар бўлиб ўтган барча маҳаллаларда овоз бериш жараёнлари қонунчилик талабларига асосан, очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилди. Жараёнларни аҳоли вакиллари бевосита кузатиб боришлари учун шароитлар яратиб берилди.
Ҳар бир маҳаллада ўтказиладиган сайлов жараёнларига шаҳар кўмаклашувчи комиссияси аъзолари бириктирилган бўлиб, уларга сайловларнинг белгиланган тартибда амалга оширилишини таминлаш вазифаси юклатилган. Шунингдек, жараёнларда шаҳар Кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишиб, сайлов жараёнларининг боришини назорат қилиб боришмоқда.
Бугун шаҳримизнинг 4 та маҳалласида, “Чегара”, “Дўстлик”, “Нурли келажак” ва “Фарход” маҳаллаларида маҳалла раислиги (оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтади.
Фотолавҳада “Боғзор” маҳалласида ўтказилган сайлов жараёнлари
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024