Оила-маънавият қўрғони
Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилояти минтақавий бўлинмаси ва Термиз шаҳар Манавият ва маърифат бўлинмаси ҳамкорлигида Термиз шаҳрида жойлашган Н-сонли ҳарбий қисм Маданият марказида "15-май Халқаро оила куни"га бағишланган “Оила-маънавият қўрғони” мавзуида маданий-марифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Термиз ҳарбий прокуратураси, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳар Aдлия бўлими, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила азолари, шунингдек шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинларидан оилалар иштирок етди.
Тадбирда сўзга чиққанлар "15-май Халқаро оила куни" муносабати билан барчани табриклаб, оила муқаддас тушунча еканлиги, уни асраб-авайлаш, мустаҳкам оила - жамият пойдеворилиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар.
Тадбирда давомида Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби бадиий жамоаси томонидан байрамона куй-қўшиклар куйланиб томошабинлар қалбига хушёққан бўлса,Термиз муҳандислик технологиялари институти қошидаги "Чағониён" театр жамоасининг ўзбек миллий оилалари, уларда сақланиб қолган қадриятларга асосланиб саҳналаштирилган чиқишлари барчага манзур бўлди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024