Сурхондарёда Салжуқийлар олтин динори топилди
Термиз туманининг Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан сариқ металл парчасини топиб, Термиз археология музейига мурожаат қилган.
Мутахассислардан иборат гуруҳ топилма аниқланган жойда дастлабки иш жараёнини олиб бориб, Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари парчаларини топган.
У.Эралиев қимматбаҳо топилмани Термиз археология музейига топширган. Унга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилган. Музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилган.
Мутахассиларнинг айтишича, олтин динорнинг олд Аллоҳ ва Муҳаммад сўзлари ёзилган. Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга – олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, мусулмон мамлакатларида тилла тангалар “динор”, кумуш тангалар “дирҳам” деб аталган.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024