ҲОКИМ ВA ЁШЛAР учрашуви давом етмоқда
Бугун, 27-апрел куни шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийев 1-сектор ҳудудидаги "Боғишамол" маҳалласи ёшлари билан навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашувини ўтказди.
Ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Қабулда ёшлар дафтарида рўйҳатда турувчи 3 нафар ёшларга “Талабага мадад” лойиҳаси асосида олий ўқув юртида таҳсил олишлари учун контракт тўловининг бир қисмини тўлаб берилиши белгиланган бўлса, вилоят онкология диспансерида рўйҳатда турувчи ёшнинг даволаниш харажатлари тегишли тартибда шартнома тўловининг қоплаб берилиши жойида ижобий йечим топди.
Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 3 нафар ёшга тикув машинка берилишида, шунингдек, яна 3 нафарнинг нонвойхона ва сартарошхона очишда имтиёзли кредит сўраб қилган мурожаатига амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Қолган мурожаатларни ижобий ҳал етиш учун чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024