Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси қандай ишларни бажаряпти?
Бугун, Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийев “Чегара”, “Гулираъно” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу маҳаллаларда бугунги кунга қадар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилганлиги бўйича ишларни жойига чиқиб ўрганди.
Шунингдек, маҳалла драйверларини белгилаб олиб, янги ғоялар асосида лойиҳалар ишлаб чиқиб фуқароларга тарғибот қилиш бўйича ҳоким ёрдамчиларига кўрсатма ва тавсиялар берди.
Жумладан, “Бир маҳалла – бир махсулот” тамойили асосида “Чегара” маҳалласида қуёнчилик, чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланиб келаётган Норменгли Есанов хонадонига борилди. Суҳбат жараёнида фуқаронинг ўз фаолиятини кенгайтириши бўйича имтиёзли кредит ажратилишини сўраб қилган мурожаати ижобий йечимини топди.
Шаҳар ҳокими томонидан маҳалла аҳолисининг ташаббусидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 2-чорак якунига қадар ушбу маҳаллада яна 80 та оилага тегишли тартибда имтиёзли кредитлар ажратилиб, қуёнчилик, чорвачилик ва паррандачиликни ташкил етиш бўйича ҳоким ёрдамчисига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024