Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

762654       0

Тадбирлар

       

Тўра Боболов Олимпиа ўйинлари йўлланмасига эга спортчига автомашина совға қилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпиа ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Санжар Турсуновни “Кобальт” енгил автомашинаси билан тақдирлади.
Моҳир боксчи икки марта Ўзбекистон кубоги, уч марта ёшлар ўртасида Осиё чемпиони камарини қўлга киритган. Бокс бўйича Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган. 22 ёшдаги спортчи ҳозиргача 40 га яқин жанг ўтказиб, уларнинг 20 дан ортиғида ғалабага эришган.
— Президентимиз спортчи-ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, нуфузли мусобақаларда ғалабага бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлаётир, — дейди Санжар Турсунов. — Бу бизнинг янада юқори марраларни кўзлаб, жаҳон аренасида Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришга ундамоқда. Насиб бўлса, шу йил “Токио-2020” Олимпиадасида ҳам ғалаба билан қайтаман. Бунинг учун Тошкент вилоятида беллашувга пуҳта ҳозирлик кўраяпман.
Мамлакатимиз спортчилари ўртасида XXXII ёзги Олимпиа ўйинлари йўлланмасини биринчилардан бўлиб, қўлга киритган Санжар Турсунов Денов туманидаги Ўрикзор маҳалласида туғилиб, камолга етган. Олти ёшидан бокс билан шуғулланади.
— Тоғалари полвон, — дейди отаси Шокир Турсунов. — Акаси Сухроб эса болаликдан спортнинг дзюдо турига меҳр қўйди. Санжар ҳам уларга эргашиб, спорт билан шуғуллана бошлади. Лекин, у боксни танлади. Сухроб Хитойнинг Нанкин шаҳрида 2014 йил ўтказилган ўсмирлар Олимпиа ўйинларида бронза медаль соҳиби бўлиб қайтгач, Санжарда бундан ҳам юқори поғоналарга кўтарилиш орзуси пайдо бўлди. Қатьий меҳнат ва интилишлар ўғлимнинг орзусини руёбга чиқармоқда. У Токио Олимпиадасида мамлакатимиз шарафини ишончли ҳимоя қиладиган бўлди. Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун етарли шароит яратилгани ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар самарасидир.
Тадбирда Санжар Турсуновга вилоят ҳокими совғаси — “Кобальт” енгил автомашинасини вилоят ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев кенг жамоатчилик вакиллари, спортчилар ва ёшлар иштирокида тантанали топширди.
Жорий йилда бўлиб ўтадиган “Токио-2020” Олимпия ўйинларида Сурхондарё вилоятидан ўндан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
57 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари