ТЕРМИЗДA ЗAМОНAВИЙ ДЗЙУДО ЗAЛИ ФОЙДAЛAНИШГA ТОПШИРИЛДИ
Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ҳудудида барча замон талабларига жавоб берувчи дзюдо зали маҳаллий ёшлар ихтиёрига топширилди.
Бугун ушбу йенгил конструксияли (сендвич панелли) дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров, Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Aшуров, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Ҳамидова, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабойев, миллий терма жамоамиз дзюдочилари ҳозир бўлишди.
Сўзга чиққанлар қисқа фурсатда бунёд етилган дзюдо зали маҳаллий ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун чинакам совға бўлгани, келажакда ушбу спорт масканидан Олимпиада ва жаҳон чемпионлари йетишиб чиқиши, енг муҳими, ушбу зал дзюдо билан шуғулланган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етишлари, саломатликларини янада мустаҳкамлашлари учун хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.
Жажжи болажонларнинг қўшиқ куйлаб рақсга тушишлари, ёш дзюдочиларнинг кўргазмали чиқишлари тантанали очилиш маросимига йиғилганларга завқ ва кўтаринки кайфият бағишлади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024