Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

698944       0

Тадбирлар

       

ССВ: Қашқадарё ва Наманган вилоятларидан сўнг Сурхондарёда тиббий сайёр қабуллар бошланди

Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида белгиланган муҳим вазифалар ижроси бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё ва Наманган вилоятларида соғломлаштириш акциялари ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шундай тадбир энди Сурхондарё вилоятида ҳам бўлиб ўтмоқда. Бугун Термиз шаҳридаги “Соҳил” болалар оромгоҳида акция доирасида сайёр тиббий қабуллар бошланди.

Унда вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари ҳамда маҳаллий мутахассислар, жами 200 нафардан иборат махсус гуруҳ аҳолини қабул қилишга киришди.

Сурхондарё —Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидан бири. Бугун вилоятдаги 14 та туман ва 1 та шаҳарда 2,5 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда 721 та маҳалла ва 161 та бирламчи тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда.
Сўнгги йилларда ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимини аҳолига янада яқинлаштириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамровини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Бироқ соҳада ҳали ечимини кутаётган масалалар йўқ эмас.

Акция Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бўлгани каби Сурхондарёда ҳам икки босқичда ўтказиляпти. Биринчи босқичда пойтахтдан келган мутахассислар гуруҳлар кесимида вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманига тақсимланиб, жойларда “хонадонбай” тамойили асосида аҳоли саломатлиги, уларни қийнаётган тиббиётга доир муаммоларни ўрганмоқда.

Қайси ҳудудда қандай касалликлар кўп тарқалган бўлса, шунга кўра, жойларга айнан шу йўналишдаги ихтисослаштирилган марказлар шифокорлари бириктириляпти.

Иккинчи босқичда вазирликнинг махсус гуруҳи томонидан ҳудудлардаги ўрганиш натижалари якунларига кўра Термиз шаҳри ва вилоятнинг қатор туманларида сайёр тиббий қабуллар ўтказиш режалаштирилган. Бугунги тадбир бу борадаги дастлабки қадамдир.
Эрта тонгдан бошланган сайёр тиббий қабулга соғлигида муаммоси бор беморлар кела бошлади. Улар дастлаб тиббий рўйхатга олиниб, электрон тарзда тор соҳа мутахассислари кўригига йўналтирилмоқда. Шунингдек, бемор тиббий ёрдамга муҳтожлик даражасига кўра таснифланиб, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми туман, вилоят ва республика миқёсида белгилаб олиняпти. Юқори технологик амалиётлар талаб этиладиганларга эса шу ернинг ўзида ордер расмийлаштирилмоқда.

Сайёр қабул давомида тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор беморларни даволаш жараёнига йўналтириш билан бирга, туман тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси, дори-дармонга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, фаолиятига доир муаммоларни ҳал этиш, соҳани тажрибали ва креатив фикрловчи ёш мутахассислар билан таъминлаш масалалари ҳам комплекс таҳлил қилиниб, амалий ечимлар белгиланяпти.

Шунингдек, янги оилавий поликлиникалар ва шифокор пунктларини ташкил этиш, бирламчи тиббиёт муассасаларида кундузги стационар иш вақтини соат 20-00га қадар узайтириш, олис ва чекка ҳудудларда контейнер шаклидаги тиббий пунктлар фаолиятини йўлга қўйиш, тез тиббий ёрдам хизматини мақбуллаштириш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шунингдек, янги оилавий поликлиникалар ва шифокор пунктларини ташкил этиш, бирламчи тиббиёт муассасаларида кундузги стационар иш вақтини соат 20-00га қадар узайтириш, олис ва чекка ҳудудларда контейнер шаклидаги тиббий пунктлар фаолиятини йўлга қўйиш, тез тиббий ёрдам хизматини мақбуллаштириш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Аслида хасталикнинг ҳар қандай тури — мураккаб синов. Ўз вақтида ва тўғри муолажа қилинмаса, кичик жароҳат ҳам оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Аммо оғриқлардан оҳ чекиб, дардига дармон тополмай, ноумид шифтга термулиб ётган ёки туғма нуқсонлари туфайли тузалишдан батамом умидини узган оғир беморлар борки, давлатимиз, биринчи навбатда, ана шундай юртдошларимиз ҳузурига бориб, уларга тиргак бўлишни, шифо ва меҳр улашишни мақсад қилган.

Бир эмас, юзлаб инсонларнинг яна ҳаётга қайтишига сабаб бўлаётган соғломлаштириш акцияси шуниси билан аҳамиятли.
Ушбу хайрли ташаббус туфайли саноқли кунлар ичида Сурхондарёда 100дан ортиқ мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилгани кичик натижа эмас, албатта. Энг муҳими, акция давом этмоқда. Яқин кунларда яна кўплаб беморлар соғайиб оёққа туриши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
81 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари