29 / 05 / 21
Термиз шаҳрида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Термиз шаҳар “Фарход” МФЙдаги 11-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 29 май куни Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маҳаллалар аҳолиси, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда “А.Жомий”, “Аму соҳиллари”, “Жўйжангал”, “Мажнунтол”, “Маърифат”, “Нурли келажак”, “Паттакесар”, “Сурхон соҳили” ҳамда “Эски шаҳар” маҳаллаларининг фуқаролари, олий таълим муассасаларининг талабалари, академик лицей ва умумтаълим мактабларининг битирувчи ўқувчилари, халқ орасида ҳурмат қозонган санъаткорлар ва ҳамкор ташкилотлар, 4-сектор вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Тадбир жараёнида санъаткорлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, санъаткорлар томонидан ижро этилган шеърлар ва куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024