"Биз соғлом ҳаёт тарафдоримиз!" шиори остида Термиз шаҳрида юриш марафони ўтказилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 1988 йилда 31 майни Халқаро чекишга қарши курашиш куни деб эълон қилган.
Халқаро чекишга қарши курашиш кунининг глобал мақсади ҳозирги ва келгуси авлодни тамакининг нафақат соғлиқ учун салбий жиҳатларидан, балки ижтимоий, экологик ва иқтисодий талофатларнинг вайронкор оқибатларидан ҳимоя қилишга қаратилган.
Шу муносабат билан тамаки ва у билан курашиш мақсадида, жорий йилнинг 29 май куни Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида "Биз соғлом ҳаёт тарафдоримиз!" шиори остида Термиз шаҳар ҳокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шаҳар Спорт жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда шаҳардаги бошқа ташкилотлар ва муассасалар томонидан аҳоли иштирокида эрталабки бадантарбия ҳамда “Истиқлол” кўчаси бўйлаб юриш марафони ўтказилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024