ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНДИ
Халқимизнинг ҳўп ажойиб нақллари бор. "Меҳнат инсонни улуғлайди" ибораси шулардан биридир.
Дарҳақиқат, кимки Ватан ва халқ манфаати йўлида фидойилик кўрсатса, у албатта элнинг олқишига, ҳақнинг эътирофига сазовор бўлади.
Ҳамшаҳримиз Робия Тулякова ҳам ана шундай инсонлар сирасига киради. Бугун, Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев бошчилигида шаҳар Маҳалла ва Нуронийлар бўлимининг масъуллари биргаликда "Боғзор" маҳалласида истиқомат қилаётган элпарвар инсон, меҳнат фахрийси, "Бувижонлар мактаби" жамоатчилик кенгаши раиси Робия Хасановнанинг хонадонига ташриф буюриб, хожи онани табаррук 80 ёш таваллуд айёми билан табрикладилар.
Шаҳар ҳокими дуогўй онахонни сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик номидан энг эзгу тилаклар ила самимий муборакбод этди.
Ҳозирда шу қутлуғ ёшида ҳам ғайратли ва шижоатли мунис онахонимиз Ватан ва халқ ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётир. Ана шундай меҳнати туфайли ҳамшаҳримиз халқнинг эъзози ва ҳурматига сазовор бўлиб келмоқдалар.
Зеро, "ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ИНСОННИ ДОИМО УЛУҒЛАЙДИ!"
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024