ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНА ИШ БОШЛАДИ
Бугун, 31-март куни Термиз шаҳрида халқаро стандартларга уйғун шаклдаги янги меҳмонхона – “GOLD PALACE” фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Жўрабек Тўраев, Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев, шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Термиз шаҳрининг Шифокор маҳалласи Ибн Сино кўчасида жойлашган мазкур меҳмонхона тадбиркор Зоҳид Маллаев томонидан ўзи ишлаб чиққан инвестиция лойиҳаси асосида қурилган бўлиб, 24 та номердан иборат. Ушбу меҳмонхонада янгидан 12 та ишчи ўрни яратилган.
Меҳмонхонада автотураргоҳ, спорт майдончаси (биллиард ва стол тенниси), 25 кишилик конференц-зал ва бошқа қулайликлар мавжуд.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024