Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид
Бугун Термиз Давлат Университети талаба ёшлари иштирокида Экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғаразли ниятлари ва муқаддас ислом дининг асл мазмун-мохияти мавзусида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларга кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири эканлиги таъкидланди. Марузачилар томонидан бугун интернет инсоният турмуш тарзи ва ҳаётининг ажралмас қисмига айланган айни даврда интернетнинг ижтимоий тармоқлари орқали нафақат яхши мақсадда, балки одамларнинг онгу тафаккурини бузадиган, давлатлардаги тартибсизликларни амалга ошириш билан бирга, бутун инсониятнинг бугуни ва келажагига таҳдид солувчи ўз ғояларини тарқатиш билан жамият тараққиётига салбий таъсир ўтказувчи хавф-хатар бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Семинар якунида иштирокчилар дин ва диний муносабатлар, ислом маданиятининг асл қадриятлари, фарзанд тарбиясида ислом динининг ўрни ва бошқа шу каби ўзларини қизиқтирган барча масалалар юзасидан мутахассислардан батафсил жавоблар олишди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита тамонидан тавсия этилган видеоролик намойиши бўлиб ўтди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024