ҲОКИМ ВA ЙОШЛAР учрашуви давом етмоқда
Термиз шаҳрида ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф етиш мақсадида ўтказиб келинаётган навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бугун 30-март куни “Мангузар” ва “Чегара” маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Исроил Худойбердийевга 50 нафарга яқин ёшлар мурожаат қилиб, таклиф ва муаммоларини айтишди. Учрашув давомида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 10 нафардан ортиқ ёшларнинг кредит олиш масаласидаги мурожаати ижобий ҳал етилди. Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида мурожаат қилган ёшларга тегишли тартиб асосида амалий ёрдам бериладиган бўлди.
Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар йетакчиларига ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига қатъий топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024