Сурхон воҳаси бугун яна бир катта спорт байрами – каратэ WKF бўйича болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида “Жануб кубоги” мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, қўшни Тожикистон ва Қирғизистон республикаларидан 800 нафарга яқин спортчи-каратэчилар иштирок этмоқда.
Бугун мусобақанинг биринчи куни қизғин курашларга бой руҳда ўтди. Мазкур беллашувда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси Нурхон Нафасов ва вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Жўрабек Тўраевлар мусобақани тантанали очиб бердилар ва дастлабки кун ғолибларни тақдирлаш маросимида иштирок этишди.
Ушбу мусобақада 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган спотчи ўғил-қизлар жорий йилнинг 17 май кунига қадар баҳс олиб боришади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024