Термиз шаҳрида клиник ва параклиник мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди
Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонанинг клиник ва параклиник мажмуаси воҳамиз аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун 2021 йил 21 апрел куни ўз иш фаолиятини бошлади. Тантанали очилиш маросимида Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров, шаҳар нуронийлари номидан Шокир ҳожи Ходжаев, Термиз шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси вакиллари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.
Тадбир давомида Термиз шаҳар маданият бўлими ижодий жамоасининг кўнгилларни хушловчи тароналари янграб, тиббиёт соҳаси ходимларининг рақсларига уланиб кетди. Тадбир якунида ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган мажмуа билан танишиш учун рамзий ленталарни қирқиш маросими ўтказилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024