Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

717166       0

Тадбирлар

       

Шаҳримизда "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш" “Биз — улар билан фахрланамиз!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ташкил етилди.

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам етган бундай маънавий-маърифий тадбирлар ел-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди. Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак еътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди. Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-еҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Ел-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди. Бугун кун совуқ бўлишига қарамай ерта тонгда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 11506-ҳарбий қисмда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 92-қарорини ижросини таъминлаш мақсадида "Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш" “Биз — улар билан фахрланамиз!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ташкил етилди.

Тадбир давомида 80 ёшни қаршилаган нуроний отахонларимиз ёшларимиз билан биргаликда хаттоки спорт мусобақаларида ҳам беллашишди.
Кексаларнинг ўгитлари ёшларни чуқур билим олишга, доим яхшилик қилишга, яхши инсон бўлишга илҳомлантирди. Тадбир санъаткорларнинг катта консерти билан давом етди. Aлбатта, бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг маънан йетук бўлиб улғайишига, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳаёт мактаби билан яқиндан танишишига хизмат қилади. Ўтказилган тадбирларда ёшларга хос куч-ғайрат, ўрта ва кекса авлод вакилларининг бой ҳаёт мактаби бирлашди. Шу аснода хулосалар қилиниб, иштирокчилар ўзларининг ҳаётий тажрибаси ва касбий фаолиятида орттирган тажрибалари борасидаги қимматли мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Тадбир давомида ел-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшаётган уч авлод вакилларидан бир гуруҳига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан есталик совғалари топширилди ва тадбир сўнгида 11506-ҳарбий қисмда бир пиёла чой устида суҳбатларини давом еттиришди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари