ТЕРМИЗ ШАҲРИДА МЎТАБАР АЙОЛЛАР, МУНИС ОПА-СИНГИЛЛАР ШАРАФЛАНДИ
Бугун, 6-март куни Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳримизда кўп йиллар ва самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи хотин-қизлар вакиллари иштирок етди. Байрам тадбирида йиғилганларни Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев қизғин муборакбод етиб, езгу тилакларни билдирди.
Байрам тадбири давомида бир гуруҳ хотин-қизларга Термиз шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва есдалик совғалари тантанали тарзда топширилди. Байрам санъаткорлар ижросидаги бадиий дастурга уланиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.
-Ҳеч юрт аёлларига Ўзбекистондаги каби давлат даражасида бундай юксак еътибор, ғамхўрлик кўрсатилмаса керак. Нафақада бўлсам, ҳар сафар байрамларга таклиф етишади. Бундан бошим кўкка йетади. Дилим яшнаб, тўлқинланиб кетаман. Бугунги байрамга таклиф етилганимдан беҳад мамнун бўлдим!, - дейди Термизлик меҳнат фахрийси Робия Тулякова.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024